Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атиги уч кун ичида қарийб бир миллион киши янги вирусни юқтириб олди

Атиги уч кун ичида қарийб бир миллион киши янги вирусни юқтириб олди

Фото: «Ok.ru»

Сайёрамизда пандемия бошлангандан буён коронавирусни юқтирганлар сони 20 миллион кишидан ошди, дея хабар берди «Worldometers» портали.

Душанба куни эрталаб дунё бўйича касалланганлар сони 20 023 016 етгани қайд этилди. Қурбонлар сони 733 минг кишидан ошди. 12 897 813 киши эса тузалган.

Бироқ, Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, янги вирусни юқтирганлар сони 20 миллионга яқинлашган ва у 19 778 566 кишини ташкил этади. Коронавирусга чалинганлар сони бўйича ҳалиям АҚШ (5 044 435), Бразилия (3 035 422), Ҳиндистон (2 153 010), Россия (885 718) ва ЖАР (559 859) етакчилик қилмоқда.

Уч кун ичида қарийб бир миллион киши вирусни юқтириб олди. 7 август куни эрталаб касалланганлар сони 19 миллион атрофида бўлган. Бир ҳафта аввал, 2 август куни жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 18 миллионни ташкил этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг