Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антирекорд янгиланди: бир кунда 300 га яқин киши вирус юқтирган

Антирекорд янгиланди: бир кунда 300 га яқин киши вирус юқтирган

Фото:«Russia Today»

2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
21 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
 37 нафари Тошкент вилоятида,
206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг