Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Августда кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Августда кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Гидрометеорология хизмати ўз прогнозини эълон қилди. 

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг катта қисмида ҳарорат асосан кундузи 34-37 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади. Бундай ҳарорат ёз фасли учун жуда қулай бўлиб, у август ойидаги ўртача йиллик қийматларга яқиндир. Кечалари ҳарорат асосан 18-23 даража бўлади. Учинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари аста-секин 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-38 даражагача пасаяди.

Август ойи асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Август ойида ҳарорат фони пасая бошлайди, бу ой июль каби жуда иссиқ бўлмайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага паст бўлади. Аммо шунга қарамай, август ҳали ҳам жуда иссиқ ой ҳисобланади.

Йилнинг кўп ойлари сингари, август ойи ҳам нисбатан иқлим ўзгариши таъсири остида бўлади. 1991-2020 йиллар ва 1961-1990 йиллар учун август ойидаги ўртача ойлик ҳароратнинг фарқи 1,2-1,5 даражани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг