Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралия ҳукумати 16 ёшга тўлмаганларнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланишини тақиқлади

Австралия ҳукумати 16 ёшга тўлмаганларнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланишини тақиқлади

Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёшини чекловчи, яъни 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг улардан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди.

Бош вазир Энтони Албанезенинг таъкидлашича, Австралия «ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун энг кичик ёшни 16 ёш қилиб белгиловчи дунёда етакчи қонун»ни қабул қилган.

Албанезе, шунингдек, мамлакат ҳукумати тегишли компаниялар ва ижтимоий тармоқ эгаларидан 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар аккаунт ва саҳифалар ярата олмаслигини таъминлашга қаратилган оқилона чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлади.

«Ҳукумат янги қонунни бузганлик учун қаттиқ жазо чораларини қўллайди. Рақамли платформалар эса 49,5 миллион Австралия долларигача (32 миллион АҚШ доллардан ортиқ) жаримага тортилади», – у Ҳукумат раҳбари ва Snapchat, TikTok, Instagram ҳамда X (собиқ Twitter) каби  ижтимоий тармоқлари янги қоидаларга бўйсунишини таъкидлади.

Google Classroom ва YouTube платформаларидан фойдаланишга тақиқ қўйилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг