Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимиздаги турли дарёлар ва сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

Юртимиздаги турли дарёлар ва сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2024 йил 9 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан — 10 июнгача балиқ овлашга тақиқ қўйилади.

Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан — 31 майгача бўлган муддатда балиқ овлаш тақиқланади.

Юқорида кўрсатилган даврлар балиқларнинг урчиш-уруғланиш, яъни кўпайиш даври ҳисобланади. Балиқлар урчиш даврида тухум қўяди ва насл кўпайтиради. Агар бу даврда балиқлар овланса, уларнинг сони кескин камайиб, турлар йўқолиш хавфи туғилади.

Маълумот учун, мазкур қарор истисно тарзида сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларидаги интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакултурага, шунингдек, қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштирилиши ва овланишига нисбатан татбиқ этилмайди.

Тақиқланган давр ва тақиқланган ҳудудда балиқ овлаш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг