Испанияда очиқ ҳавода чекишни тақиқлаш режалаштириляпти
Испания ҳукумати очиқ жамоат жойларида чекишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги қоидалар оддий сигареталар билан бир қаторда электрон сигареталарга ҳам татбиқ этилади.
Лойиҳага кўра, ресторан ва меҳмонхоналар террасалари, автобус бекатлари, темир йўл платформалари, университетлар, спорт иншоотлари, бассейнлар ҳамда пляжларда чекиш тақиқланиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазири Моника Гарсиянинг таъкидлашича, ташаббусдан кўзланган асосий мақсад жамоат жойларида тоза ҳавони таъминлаш ва фуқароларни пассив чекишдан ҳимоя қилишдир.
Қонун лойиҳаси, шунингдек, вояга етмаганлар орасида тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш ҳамда тамаки ва электрон сигареталар рекламасини тўлиқ тақиқлашни ҳам назарда тутади.
Ҳужжат ҳали кучга кирмаган. У парламент томонидан тасдиқланиши лозим. Айниқса, ёзги мавсумда очиқ майдонларда фаолият юритувчи умумий овқатланиш соҳаси вакиллари ушбу ташаббусга қарши чиқиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter