Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқувлар бўлиб ўтмоқда

Австралияда мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқувлар бўлиб ўтмоқда

Фото: Asia Pacific Defence Reporter

Австралияда мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқувлар бўлиб ўтяпти. Talisman Sabrе 2025 халқаро ҳарбий ўқувларида қатнашиш учун 19 мамлакатдан 35 мингдан зиёд ҳарбий келган.

Ҳарбийлар денгиз, қуруқлик, ҳаво, фазо ва кибермаконда кўникмаларини оширади, деди қўшма амалиётлар раҳбари вице-адмирал Жастин Жонс.

Talisman Saber — Австралия ва АҚШ ташкилотчилигидаги халқаро ҳарбий ўқувлар. Ҳар икки йилда бир марта ўтказилиб, икки мамлакат ҳарбий кучларининг биргаликдаги ҳаракатларини кўзда тутади. 2025 йилги ўқувлар 13 июлда «Аделаида» авиаташувчиси бортида тантанали очилди.

Talisman Sabre 2025 ўқувларида Австралия ва АҚШ қаторида Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Нидерландия, Норвегия, Ҳиндистон, Индонезия, Сингапур, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Филиппин, Папуа-Янги Гвинея, Тонга ва Фижи ҳарбийлари қатнашмоқда.

Уч ҳафта мобайнида Австралия ҳамда шерик мамлакатлар ҳарбийлари Квинсленд, Янги Жанубий Уэлс, Ғарбий Австралия штатлари, Шимолий ҳудуд ва Рождество оролидаги ўқувларда қатнашади. Улар доирасида жанговар отишмалар, дала машқлари, қўшинларни тайёрлаш, денгиз десантини ташлаш, қуруқлик қўшинлари машқлари, ҳаво ва денгиз жанглари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг