Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилларга экостикер бериш муддати ўзгарди

Автомобилларга экостикер бериш муддати ўзгарди

Ҳукуматнинг жорий йил 3 июлдаги қарори билан 2024 йил 29 мартдаги 166-сон қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш муддатлари янгиланди.

Яъни, автомобиллар учун экостикерларни жорий этишнинг аввалги – 2024 йилнинг 1 июн муддати 2025 йил 1 мартга ўзгартирилди.

2025 йил 1 мартдан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январига қадар экологик зоналар ҳақидаги умумлашган маълумотлардан иборат Ўзбекистоннинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитаси ишлаб чиқилади.

Экологик зоналар ҳудудида ва уларга кириш жойларида аҳолини қулай тарзда хабардор қилувчи белгилар ўрнатилади. Маълумотлар электрон платформаларда эълон қилиб борилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг