Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахлоқли одам ким?

Ахлоқли одам ким?

фото: Freepik

Етмишта тилни билган, 160 дан ортиқ асар ёзиб қолдирган улуғ аллома Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» китобини мутолаа қилишдан чарчамайман. У зотнинг фикрича, ўзида (феъл-атвори, хулқ-одобида) қуйидаги хислат-фазилатларни бирлаштирган кишини ахлоқли дейиш мумкин. Бундай киши:

«Танасининг барча аъзолари мукаммал даражада ривожланган ва соғлом бўлиши керак.

Зиддиятли масалалар моҳиятини тез ва тўғри англайдиган, сўзловчининг мақсадини,  сўзларининг рост ёки ёлғонлигини фарқлай олсин. Хотираси бақувват бўлсин, эшитганларини ёдидан чиқармасин.

Зеҳни бирор аломатни (ғайритабиий ҳолатни) аввалдан фаҳмлаш,  бу аломат нимани англатишини (сабабини) сезиш даражасида бўлсин.

Нутқи равон, талаффузи содда ва тушунарли бўлсин, айтмоқчи  бўлган фикрларини тушуниш бошқалар учун қийин бўлмасин.

Илм олишга, билмаган нарсаларини  ўрганишга иштиёқда  бўлсин, бу заҳматдан чарчаш нималигини билмасин, билмоқчи бўлганларини тез ўзлаштирсин.

Овқатланишда, ичимлик истеъмол қилишда очкўз бўлмасин. Қимор ўйинларидан узоқда бўлсин, бундай нарсалар келтирадиган хурсандликдан жиркансин.

Ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини қадрласин. Ёлғонга, ёлғон сўзловчиларга нафрат билан қарасин. Руҳий ғурури ва виждонини ҳамиша қадрласин. Бойликка, пул йиғишга жирканиш билан қарасин.

Яқинлари ва бошқаларга ҳамиша адолатли бўлсин. Жабр ва зулм ўтказувчиларга нафрат билан қарасин. Одамларга гўзал ва яхши нарсаларни ҳадя қилишни унутмасин.

Адолатли бўлсин, аммо қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб, димоғдорликка берилмасин.

Ўзи зарур деб билган нарсаларнинг амалга ошишида қатъиятли ва қўрқмас бўлсин, жасурлик кўрсатсин, ожизлик қилмасин».

Аҳмаджон Мелибоев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг