Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ овлаганлар қўлга олинди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ овлаганлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Л.Т. ва Б.М. «Арнасой» сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, жами 343 бош балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 201,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг