Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аёл қалби» — Кинематография агентлиги аёллар байрамига туҳфа ҳозирлади

«Аёл қалби» — Кинематография агентлиги аёллар байрамига туҳфа ҳозирлади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда аёлларимиз учун кўплаб имтиёзлар, янги имкониятлар берилди.

Кинематография агентлиги ҳам байрам муносабати билан аёлларимиз учун байрам туҳфасини тақдим этди.

4 март куни Киночилар уйида соат 18:00 да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамила Пўлатованинг «Аёл қалби» кинокартинасининг катта премьераси бўлиб ўтди. Премьерадан аввал киноижодкорлар учун анъанавий қизил йўлак ташкил этилди. Меҳмонлар билан интервьюлар, фотосессиялар, суҳбатлар уюштирилди.

«Аёл қалби» кинокартинаси сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, постановкачи операторлар Дилмурод Турдибоев ва Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композиторлар Шуҳрат Зокиров ва Сардор Эргашев. Ролларда: Раъно Шодиева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашева ва бошқалар.

Шунингдек, «Матонат мактаби» қисқа метражли фильми ҳам премьера қилинди. Мазкур кинокартина Токио шаҳрида ўтказилган «Паралимпияда 2020»да матонат кўрсатиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган спортчи Сафия Бурханова фаолияти ва ҳаётига бағишлаган.

Шу билан бирга, давлат ва нодавлат телеканалларида «Янги Ўзбекистон аёли» рукни остида ўтказиладиган киноакция доирасида миллий фильмлар намойиш этилади.

Олдинда Кинематография агентлиги томонидан Рустам Саъдиевнинг «Барон 2», Қамара Камалованинг «Ким деяй сени?», Акром Шоҳназаровнинг «101-рейс», Дилмурод Масаидовнинг «Аёл қисмати» кинокартиналари премьера қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг