«Айрим Африка мамлакатларидан орқадамиз...» – сенатор Ўзбекистоннинг одил судлов тизими ҳақида

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни таҳлил қилинди.
Унга кўра, мазкур йўналишда 9 та халқаро рейтинг устувор этиб белгиланган бўлиб, Ўзбекистон уларнинг 5 тасида позициясини яхшилаган бўлса, қолган 4 тасида пастлаган.
«Сўнгги йилларда қилинган ишларга қарасак, халқаро индекслардаги Ўзбекистон кўрсаткичлари яхшиланиши керак эди. Афсуски африм соҳаларда бунинг тескарисини кўряпмиз. Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича биз 83-ўриндамиз. 5 поғонага пастлаганмиз, 5 поғонага юқорилаганимизда бошқа гап эди...
Фуқаролик одил судловига эришиш даражасининг юқорилиги субиндикаторида мамлакатимиз ўрни ўтган йили 10 поғонага ёмонлашган. Ва 96-ўриндан 106-ўринга чиққанмиз. Африканинг айрим давлатларидан ҳам орқадамиз...
Бу ҳолат низоларни ҳал қилишда одил судловга эришиш қийинлиги суд тизимига ишончнинг сусайиб бораётгани, мурожаатларни кўриб чиқишда адолат ва холислик принциплари аҳоли томонидан сезилмаётганидан далолат беради. Кўп ҳолатларда суд қарорлари ижроси кечиктирилади ёки бажарилмайди. Мазкур индикаторларни ҳисоблашда аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилади. Демак аҳолининг судларга бўлган ишончи пасайиб боряпти», – дейди сенатор Абдураҳим Эркаев.
Сенатор, ўз навбатида, маърузасида кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оиширб келинаётган институционал ўзгаришларнинг натижасини савол остига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter