Айрим тоифа корхоналарни ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмаслиги белгиланмоқда

Ҳозирда барча тоифадаги тадбиркорларга фаолиятини тугатиш учун бир хил талаб белгиланган. Яъни, каттами-кичикми, барчаси молиявий аудитдан ўтишга мажбур. Оқибатда, ихтиёрий тугатишга ариза берган минглаб кичик корхоналар қачон текширувчи келиб, аудитдан ўтказишини кутиб турибди.
Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтаётган учрашувда таъкидлаб ўтилди.
Шу боис бу жараён ҳам соддалашиши эълон қилинди. Охирги уч йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошмаган, солиқдан қарзи бўлмаган корхонани ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмайди.
2028 йил 1 январга қадар ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси оширилмаслиги белгилаб қўйилган.
«Эндиликда кичик ва ўрта бизнесга қўшимча талаб ва мажбурият юклайдиган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳам уч йиллик мораторий эълон қилинади.
Фермерлар учун ҳам муҳим янгилик – солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади», – деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter