Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа хотин-қизлар давлат ташкилотларига йўлланма асосида ишга олиниши мумкин

Айрим тоифа хотин-қизлар давлат ташкилотларига йўлланма асосида ишга олиниши мумкин

Парламент Қуйи палатасида депутатлар «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Таъкидланишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, даромадли меҳнат билан кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Бу борадаги ислоҳотлар натижасида камбағаллик даражаси қисқармоқда, фуқаролар фаровонлиги ортмоқда.

Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш зарурати юзага келяпти.

Ушбу қонун лойиҳаси билан амалдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни давлат ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш кўзда тутилмоқда. Бунга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асос бўлади.

Шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси ишга жойлаштириш бўйича аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг кенгайишига, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилгани қайд этилди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. 

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг