Азиза Умарова депутатлик сайловларида қатнашишга қарор қилди
Таниқли эксперт Азиза Умарова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги сайловида иштирок этишга қарор қилди. У бу ҳақда телеграмдаги каналида маълум қилди:
37 ёшман. Бошқалар сингари охирги ҳафталарда қуюшқондан чиқиб кетган нарсалардан озгина ўзимни йўқотиб қўйдим ҳамда хавотирга тушдим. Бу «reform fatigue» – ислоҳотлардан чарчаш деб аталади. Бироқ, охирги марта, бир четда нолиб турмасдан ниманидир яхши тарафга ўзгартиришга, жамиятда қурилган институционал доира ҳамда конструктив ва фойдали мулоқот ўрнатишнинг маълум бир қисми бўлиш учун ҳаракат қилишга қарор қилдим.
Шу кунларда Мирзо Улуғбек туманидан ЎЗЛИДЕП партиясига (ушбу партия тадбиркорлар партияси бўлгани учун) аъзо бўлдим. Бундай қилишимдан мақсад, шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишга уриниб кўришдир. Агар, қарор қабул қилувчилар шунга йўл беришса, албатта.
Германия президенти Штайнмайер нонушта пайтида самимий оҳангда ислоҳотлар кетиши тезлигини қандай баҳолаётганлигимизни сўраганида, мен унга ушбу масалага бир неча ойдан сўнг жавоб беришимизни айтдим. Агар илғор ғояли кишилар парламентга кирмоқчи бўлса, бу мамлакатдаги ўзгаришларнинг энг яхши ижобий кўрсаткичи ҳисобланади. Чунки бу — жамиятдаги турли ўзгаришлар ҳақидаги давлат форумларидан афзалроқ эканлигидан дарак беради.
Хуллас, узоқ ўйлаб, оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, депутатликка ўз номзодимни кўрсатишга аҳд қилдим.
Барча гап ЎЗЛИДЕПда қолган. Қолганларнинг иши эса қўллаб-қувватлаш. Мамлакатимизни севаман. Эълон қилинаётган ислоҳотларнинг 50 фоизи амалга ошишини истайман. Бироқ, ушбу ишларнинг амалга ошиши учун президентимиз ва унинг жамоасига биргаликда ёрдам беришимизга боғлиқ.
Мана шунақа гаплар.
Менда парламентда депутат бўлишдан бошқа ҳеч қандай мақсад йўқ. Айримларингиз камтарона қобилиятимга баҳо беришингиз ҳамда қўллаб-қувватлашингизни қадрлайман. Бироқ, ўйлайманки, турли тоифадаги мансаблар хусусидаги гап-сўзлар Олий Мажлисда бўладиган сайловларда қатнашиш имкониятини мураккаблаштиради ёки унда қатнашишни йўққа чиқаради. Орқаваротдаги турли фикрлардан ҳолимиз, деб ёзади Азиза Умарова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter