Самарқандда БАА фуқаросидан 20 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди

16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБга БАА фуқароси ариза билан мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл таниши, унинг қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Аризага асосан, 2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Ж.З. ариза муаллифидан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас