Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳромжон Газиев FEI Solidarity Group аъзоси этиб тайинланди

Баҳромжон Газиев FEI Solidarity Group аъзоси этиб тайинланди

2025 йил 4–7 ноябр кунлари Гонконгда бўлиб ўтган Халқаро от спорти федерацияси (FEI)нинг йиллик Бош ассамблеясида Ўзбекистон Йилқичилик ва От Спорти Федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Евроосиё От Спорти Ассоциацияси) вице-президенти ҳамда Осиё От Спорти Федерацияси вице-президенти, FEI Solidarity Group қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Бахромжон Газиев Евроосиё От Спорти Ассоциациясидан вакил сифатида тайинланиб, бу лавозимда Қирғизистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Садир Мамйитовни алмаштирди. Мазкур ассамблеяда FEI таркибига кирувчи 134 та мамлакат вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон томонидан 2027 йилги FEI Бош ассамблеясини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича расмий ариза топширилди. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг бу ташаббуси тасдиқланиш эҳтимоли юқори бўлиб, бу Ўзбекистоннинг жаҳон от спорти соҳасидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.

Маълумот учун: FEI Solidarity — Халқаро от спорти федерацияси томонидан 2011–2012-йилларда «Olympic Solidarity» дастури намунаси асосида йўлга қўйилган расмий дастурдир. Бундан мақсад — FEI аъзо мамлакатларида от спортини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, хусусан, кадрлар тайёрлаш, инфратузилма ва таълим имкониятларини кенгайтиришдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг