Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Президентнинг «Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–43-сон фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

  • 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
  • 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
  • 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
  • 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

  • 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
  • 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
  • 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
  • 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

  • республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
  • давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг