Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марио Балотелли навбатдаги жамоасидан ҳам қувилди

Марио Балотелли навбатдаги жамоасидан ҳам қувилди

Фото: «Minimaetmoralia.it»

Навбатдаги жамоаси ҳам Марио Балотеллининг чиптасини қўлига тутқазди. Тўғрироғи, ҳеч кимни огоҳлантирмасдан машғулотга бормаётгани учун, Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси «ишдан бўшатилиши» ҳақида «Брешия» раҳбариятидан расмий хат олди.

Футболчи жамоа раҳбарияти ва барча ўйинчилар билан бир муддатга алоқани узиб қўйгани клуб президенти Массимо Челлинонинг эътирозига сабаб бўлган. Шунинг баробарида, Балотеллининг ўзи бетоблиги учун машғулотларга қатнай олмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзган.

«Брешия» 29 ёшли футболчини ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишга чақирган. Балотелли рад жавобини берганидан кейин, унинг манзилига «ишдан бўшатилиши» ҳақида раҳбариятдан расмий хат келди, деб ёзмоқда «Football Italia»

Маълумот учун: Балотеллининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнигача (яна икки йил бор) тузилган. Шартномада шундай банд ҳам бор: «Брешия» агарда «B» серияга тушиб кетса, шартнома кучини йўқотади.

Ўз клубларида кўпинча хурмача қилиқлари билан танилган футболчига, шунга қарамасдан, қизиқиш юқори. Қатор нашрларга кўра, унга харидорлар рўйхатида «Лос-Анжелес Гэлакси» (АҚШ), «Галатасарой» (Туркия), Бразилиянинг уч клуби — «Васко да Гама», «Фламенго» ва «Ботафого» бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг