Бангладеш аёлларни зўрлаганларни қатл этмоқчи
Бангладеш ҳукумати қонунни ўзгартириб, зўравонларни қатл этади. Мамлакат раҳбарияти жинсий зўравонлик туфайли бир неча кун давом этган оммавий намойишлардан сўнг шундай қарорга келди. Бу ҳақда 12 октябрь куни «BBC News» хабар берди.
Намойишлар ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда бир аёлга нисбатан зўравонлик акс этган видео тарқалиб кетгандан сўнг бошланди. Фаолларнинг таъкидлашича, охирги бир йил давомида мамлакатда тахминан 5,4 мингта зўрлаш ҳолати қайд этилди. Бироқ жиноятчилар кўпинча жазодан қутулиб қолишади: жабрланувчилар ор-номусни деб полицияга мурожаат қилишдан қўрқишади.
Видеога муҳрланган жиноятчилар қўлга олинган. Бундан олдин мамлакатда ҳукмрон партиянинг талабалар қаноти аъзолари иштирокидаги зўрлаш Бангладешда шов-шув бўлганди.
Минглаб одамлар «Зўрлаганларга раҳм-шафқат қилманг» ва «Зўрлаганлар осилсин» шиорлари билан намойишга чиқишди. Ҳатто, майдонлардан бирига иштирокчилар дор макетини ўрнатиб қўйишди.
Ҳокимият халқни тинглади: ҳукумат жинсий зўравонлик ишларини кўриб чиқиш бўйича қонунларга ўзгартириш киритиши, мамлакат президенти сешанба куни уларни имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter