Бангладешда ҳарбий самолёт ҳалокати — қурбонлар кўпаймоқда

Бангладеш ҳарбий-ҳаво кучларининг F-7 BGI ўқув самолёти мамлакат пойтахти Даккадаги коллежга қулаши оқибатидаги қурбонлар сони ошмоқда, деб хабар берди Daily Star газетаси.
Сўнгги маълумотга кўра, қурбонлар — камида 20 нафар, 150 га яқин киши жароҳатланган.
«Самолёт Майлстоун коллежи кампусига қулаши оқибатида камида 19 киши ва учувчи ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
Жароҳатланганлар сони аниқ эмас, чунки бу рақам тобора катталашмоқда.
Шуниси маълумки, вафот этганлар ва жароҳат олганларнинг кўпчилиги коллеж ўқувчилари. Аксарият жароҳатланишлар куйиш билан боғлиқ. Қутқариш ишларига ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар ва фуқаро мудофааси кучлари ташланган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter