Банкдан 90 минг долларни талон-торож қилганлар қўлга олинди – пойтахт ИИББ

Жорий йилнинг 18 июнь куни Яшнобод тумани Ички ишлар бош бошқармасига Tenge Bank Чакана хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида номаълум шахслар томонидан 90 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ талон-торож қилингани ҳақида хабар берган.
Маълум бўлишича, бир неча шахслар банк кассасига мижоз сифатида ташриф буюриб банк картасида мавжуд 90 минг АҚШ долларини нақдлаштириш мақсадида POS-терминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан 90 минг АҚШ долларини олиб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу ҳаракатни содир этган жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида 12 дона телефон аппарати, посттерминал, 9 дона банк карталари, 1 670 000 сўм ва 36 495 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.. Жами 9 нафар шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter