Банкомат полини ифлос қилмаслик учун кир этикларини ечган одам олқишланди
Биз яшаётган оламда атрофдагиларни ҳурмат қиладиган одамлар борлигини билиш жуда қувонарли. Малайзияда юз берган бир воқеа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қалбида ҳайрат уйғотди.
Банкоматдан фойдаланаётган Хайруллезран Мат Хир исмли эркак навбатда пойафзалсиз, ялангоёқ одамни кўради.
Хайруллезран аввалига ҳайрон қолади, кейин эътибор берса нотаниш одамнинг этиклари ташқарига ечиб қолдирилган бўлади.
У қизиқувчанлигини жиловлай олмай, нотаниш одамдан нега этикларини ечганини сўради. Бангладеш фуқароси бўлиб чиққан эркакнинг тушунтиришича, унинг иши туфайли оёқ кийими ҳар доим ҳам тоза бўлмайди, шу боис полни ифлос қилмаслик мақсадида этикларини ечиб киришга қарор қилган.
Ишчи кўплаб одамларнинг мақтовига сазовор бўлгани ажабланарли эмас. Унинг бу ҳаракати бошқа одамларга, айниқса банкда ишлайдиган фаррошларга бўлган самимий ҳурматдир.
Шунақа, бизнинг банкоматларда чекни ҳар ёққа сочиб кетадиганлар мана шу нотаниш одамдан ўрнак олса арзийди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter