Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча мамлакатларнинг ялпи давлат қарзи 100 трлн доллардан ошади — ХВЖ

Барча мамлакатларнинг ялпи давлат қарзи 100 трлн доллардан ошади — ХВЖ

Фото: Geo.tv

Барча мамлакатларнинг умумий давлат қарзи 2024 йилда 100 трлн доллардан ошиши кутиляпти, бу глобал ЯИМнинг тахминан 93 фоизига тенг. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) тақдим этган янги ҳисоботда шу ҳақда сўз боради.

Бу жуда юқори кўрсаткич ва яқин олти йил мобайнида ўсишда давом этади ва 2030 йилда мамлакатларнинг глобал давлат қарзи жаҳон ЯИМнинг 100 фоизига етади, дейишмоқда ХВЖ экспертлари.

ХВЖ ҳисоботига кўра, гарчи мамлакатларнинг учдан икки қисмида қарз барқарорлашиши ёки камайиши кутилаётган бўлсада, барибир қарз юки пандемияга қадар тахмин қилингандан анча кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг