Франциянинг қарзи ҳар сонияда 5 минг еврога кўпаймоқда

Франциянинг иқтисодий аҳволи жуда оғирлашган, деди мамлакат бош вазири Франсуа Байру ўз видеомурожаатида.
«Кечаси ва кундузи, ҳар сонияда Франциянинг қарзи 5 минг еврога кўпаймоқда», — деди у.
Таъкидланишича, мамлакатнинг давлат қарзи 3,4 триллион еврога етган.
Ҳаддан зиёд қарздорлик — Франция иқтисодиёти учун асосий таҳдид, харажатларни камайтиришга қаратилган шошилинч чоралар кўриш зарур, деди бош вазир.
Маълумот учун: Франциянинг ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 3,16 трлн долларни ташкил этган. Яъни мамлакатнинг давлат қарзи ҳажми унинг иқтисодиётидан катталашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter