Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» 80 йиллик рекордини такрорлади

«Барселона» 80 йиллик рекордини такрорлади

Фото: Championat.com

Каталониянинг «Барселона» клуби голли сериялари давомийлиги бўйича 1944 йилги рекордини такрорлади. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Испания чемпионатининг 7-турида «Реал Соседад»ни қабул қилган «Барселона» қаторасига 44-ўйинда рақиб дарвозасига гол киритди. Шунча ўйинда «Барселона» жами 125 та гол урди. 80 йил олдинги рекорд 1942 йил ноябридан 1944 йил февралигача бўлган даврда қайд этилган ва каталонияликлар рақибларини 139 марта хафа қилишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Барселона» «Реал Соседад» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 19 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг