Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» янги рекорд қайд этди

«Барселона» янги рекорд қайд этди

«Барселона» клуби Испания кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида «Севилья»ни йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Каталонияликлар биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида енгилган эди.

Шу тарзда «кўк-анорранглилар» Испания кубогида қаторасига 9-марта ярим финалга чиқди ва мусобақа рекордини ўрнатди.

«Барселона» охирги тўрт мавсумда ушбу турнирда ғолиб бўлган. Шунингдек, жамоа 2011/12 ва 2008/09 мавсумларда ҳам Испанияда кубокни қўлга киритган, 2013/14 ва 2010/11 мавсумларда эса финалгача етиб борган.

Қайд этиш лозимки, «Барселона» Испания кубогида энг кўп ғолиб чиққан (30 марта) жамоа саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг