Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барселонада опера юлдузи Монсеррат Кабалье вафот этди

Барселонада опера юлдузи Монсеррат Кабалье вафот этди

Фото: vesti-ukr.com

Барселона шаҳрида опера юлдузи Монсеррат Кабалье 85 ёшида вафот этди.

У ўтган ой Барселонадаги клиникалардан бирига ётқизилган эди. Шунга қарамай, Кабалье хоним ўзини унча ёмон ҳис қилмаётганини айтиб, тез орада яна саҳнага қайтишини билдирганди.

Монсеррат Кабалье 1933 йилнинг 12 апрель куни Барселонада таваллуд топган.

Монсеррат Кабалье бельканто йўналишида тенгсиз, мумтоз итальян опералари (Россини, Беллини, Доницетти)даги роллари билан тилга тушган эди.

1965 йили Гаэтано Доницетти операсининг Лукрециа Боржиа партиясидаги ижроси уни дунёга танитди.

2012 йили Кабалье ёши, микроинсультни бошдан ўтказгани ва йиқилиб тиззасидан жароҳат олганига қарамай, жаҳоннинг қатор театрларида концерт берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг