Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад ағдарилганидан буён 850 мингга яқин суриялик ватанига қайтди

Башар Асад ағдарилганидан буён 850 мингга яқин суриялик ватанига қайтди

Фото: TRT Global

Башар Асад ҳукумати ағдарилган 2024 йил декабр ойидан буён 850 мингга яқин суриялик қочқин қўшни давлатлардан ватанига қайтди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари ўринбосари Келли Клементс баёнот берди.

Яқин ҳафталарда мамлакатга қайтган қочқинлар сони 1 млн кишига етиши мумкин, деди у.

Шунингдек, июл ойида Сурия жанубида ҳукуматпараст жангарилар ва друз жангчилари ўртасидаги жанглар оқибатида 190 мингга яқин одам кўчирилгани маълум қилинди.

Сурияда 2011 йил март ойида бошланган низо ва инқироз 500 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган, 5 миллиондан ортиқ суриялик мамлакатни тарк этиб, аксарияти қўшни давлатлардан бошпана топган эди.

Аввалроқ Сурия 2011 йилдан бери илк маротаба хорижга нефт экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг