Башар Асад ағдарилганидан буён бир миллионга яқин қочқин Сурияга қайтди

Башар Асад ҳукумати ағдарилганидан буён бир миллионга яқин қочқин Сурияга қайтди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича агентлигига асосланиб The Washington Post хабар берди.
Қуролли мухолифат Сурияни эгаллаган 2024 йил 8 декабридан буён Туркиядан 419 мингга яқин, Ливандан 334 минг, Иорданиядан 204 минг, Ироқдан 37 минг, Мисрдан 27 минг нафар суриялик ватанига қайтди.
Ўн йилдан зиёд давом этган фуқаролар уруши даврида 13 миллион суриялик ўз уйини тарк этган, бу минтақа ва Европанинг бир қатор мамлакатларида гуманитар инқирозни келтириб чиқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter