Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария» ҳимоячиси Алаба «Реал»га ўтиши мумкин — ОАВ

«Бавария» ҳимоячиси Алаба «Реал»га ўтиши мумкин — ОАВ

Фото: «FootballHD»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси, австриялик футболчи Давид Алаба фаолиятини «Реал» Мадридда давом эттириши мумкинлиги ҳақида «Marca» хабар берди.

Нашрга кўра, мадридликлар 28 ёшли футболчига тўрт йиллик шартнома таклиф этишмоқда: Алаба йилига $10 млн. маош олади.

Давид Алабанинг амалдаги шартномаси муддати 30 июнда тугайди, шундан сўнг у эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши мумкин.

Қолаверса, «Челси» (Лондон) ҳам футболчига уч йиллик шартнома таклиф қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум давомида Алаба «Бавария» таркибида 18 ўйин ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг