Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден Ким Чен Инга «салом» йўллади

Жо Байден Ким Чен Инга «салом» йўллади

АҚШ президенти Жо Байден КХДР раҳбари Ким Чен Инга салом йўллади, деб ёзади Жанубий Кореянинг «Чосон Илбо газетаси Оқ уйдаги журналистларга таяниб.

Америка етакчиси Hyundai Motor Group раҳбари Чон Ий Сон билан учрашганидан сўнг журналистлар Байдендан Ким Чен Инга айтадиган гаплари бор-йўқлигини сўрашди.

Жо Байден «салом» деб жавоб берди ва бироз тўхталишдан кейин қўшиб қўйди: «Ҳаммаси шу».

Аввалроқ АҚШ президенти ўзининг Осиё бўйлаб сафари чоғида КХДРнинг амалга ошириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан, жумладан, эҳтимолий ядровий синовдан хавотирда эмаслигини, чунки Америка томони Пхенян қўйган ҳар қандай қадамга жавоб беришини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп президентлиги даврида КХДР билан алоқалар бир қадар илиқлашганди. Ҳатто Трамп Ким Чен Ин билан уч марта учрашишга ҳам улгурганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг