Байден Украинага $675 миллионлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади – Пентагон
АҚШ президенти Жо Байден Украинага 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда маълум қилди.
«Байден Украинага 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади», – дея маълум қилган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Пентагоннинг Twitter’даги саҳифасида.
АҚШ Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Украина учун янги ёрдам пакетига киритилган нарсаларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этди.
Рўйхат Пентагоннинг веб-сайтида мавжуд бўлиб, бунга қуйидагилар киради:
- HIMARS юқори ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар;
- тўртта 105-мм гаубица ва 36 мингта 105-мм артиллерия снарядлари;
- қўшимча юқори тезликда HARM антирадар ракеталари;
- 100 та HMMWV зирҳли кўп функцияли машиналари;
- ўқ отиш қуроллари учун 1,5 миллион патрон;
- 5000 дан ортиқ танкга қарши тизимлар;
- RAAM масофавий миналаштириш учун 1000 та 155-мм снарядлари;
- граната ва ўқ отиш қуроллари;
- 50 та зирҳли тиббий машина;
- тунда кўриш асбоблари ва бошқа дала жиҳозлари.
Эслатиб ўтамиз, ушбу пакет 2021 йил августидан бери Байден маъмуриятининг АҚШ Мудофаа вазириги захирасидан Украинага ажратилган 20-тўпламдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter