Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден унинг оиласи давлат ишларига аралашмаслигига ваъда берди

Байден унинг оиласи давлат ишларига аралашмаслигига ваъда берди

Фото: «People»

AҚШ президенти Жо Байден аввалги давлат раҳбаридан фарқли ўлароқ унинг оила аъзоларидан ҳеч қайсиси давлат ишларига ёки ташқи сиёсатга жалб этилмаслигига ваъда берди.

«Биз Обама-Байден маъмурияти давридаги каби йўл тутамиз. Оиламиздан ёки кенгроқ оила даврасидан ҳеч ким ҳеч қандай давлат ишларига ёки ташқи сиёсатга аралашмайди. Ва бу жойда ҳеч кимга мансаб тегмайди», — деди у «People» нашрига берган интервьюсида.

Собиқ президент Дональд Трамп даврида қизи Иванка унинг биринчи маслаҳатчиси, куёви Жаред Кушнер эса унинг катта маслаҳатчиси бўлган. Куёви Яқин Шарқ масалалари билан шуғулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг