Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларус мудофаа вазири: КХШТга аъзо давлатлар сони кўпаяди

Беларус мудофаа вазири: КХШТга аъзо давлатлар сони кўпаяди

Фото: БелТА

Келгусида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кенгайиб, ўнлаб давлатлар аъзо ташкилотга айланади — Беларус мудофаа вазири Виктор Хрениннинг бунга ишончи комил. У 14 май куни «Во славу Родины» (Беларус) газетасига интервью берди.

КХШТ келажаги ҳақидаги саволга жавобан, Хренин «ўз жанговар шайлиги ва тинчликпарварлиги»ни намойиш этган ташкилот, дунё тартиби ўзгарган тақдирда ҳам, кенгайишда давом этишига ишонч билдирди.

Хрениннинг таъкидлашича, КХШТни НАТО билан солиштирмаслик керак. Унинг фикрича, 73 йил аввал тузилган НАТО мудофаа ташкилотига эмас, балки бутун дунёга ўз сиёсати ва қарашларини сингдираётган АҚШ қўлидаги гурзига айланди.

КХШТ 1992 йил 15 май куни ташкил этилган. Эртага, 16 май куни Москвада шу муносабат билан саммит ташкил этилади.

«Жанговар шай» ва «тинчликпарвар» ташкилотга аъзоликка «навбатда турган давлатлар» қайсилар — жаноб Хренин албатта, очиқламади, ажабмас, эртанги саммитда Лукашенко учини чиқариб қолса...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг