Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензин, дизел ёнилғиси ва суюлтирилган газ нархи ўзгаради

Бензин, дизел ёнилғиси ва суюлтирилган газ нархи ўзгаради

Фото: Xabar.uz

2024 йил 1 апрелдан бошлаб, нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар берди. 

Қайд этилишича, нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:

  • АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
  • Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
  • Дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
  • ЭКО дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга) ўзгаради. 

Нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи:

  • АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
  • Дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
  • Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган. 

Шу сабабли, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газни биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг