Беш мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашига сайланди

Беш мамлакат икки йил муддатга БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Булар: Баҳрайн, Конго ДР, Колумбия, Либерия ва Латвия.
Бу мамлакатлар 2026 йилнинг 1 январидан кенгашда ўз ўринларини эгаллаб, 2027 йилнинг 31 декабрига қадар фаолият юритади.
Хабарга кўра, Латвия биринчи марта Хавфсизлик кенгашининг вақтинча аъзолигига сайланди.
Янги аъзолар Жазоир, Гайана, Жанубий Корея, Серра-Леоне ва Словениянинг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун: БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари жами 15 та. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси биттадан овозга эга. БМТга аъзо давлатлар ХК қарорларига бўйсуниши ва бажариши шарт. Хавфсизлик кенгашининг ҳар бир аъзоси навбат билан бир ойдан Кенгашга раислик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter