Беш юзга яқин кишида касаллик аниқланди. 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112130 (+482) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 38 нафари Андижон вилоятида,
- 45 нафари Бухоро вилоятида,
- 29 нафари Жиззах вилоятида,
- 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 8 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 32 нафари Самарқанд вилоятида,
- 23 нафари Сирдарё вилоятида,
- 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 34 нафари Фарғона вилоятида,
- 9 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 108404 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 745 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter