Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Клинтон шифохонага тушиб қолди

Билл Клинтон шифохонага тушиб қолди

Фото: «Google.com»

AҚШ собиқ президенти Билл Клинтон шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, Клинтон реанимация бўлимида инфекцияга қарши даволанган, аммо бу коронавирус эмас. Қўшма Штатларнинг 42-президенти аллақачон «тузалмоқда ва кайфияти яхши», дея маълумот берган Клинтоннинг матбуот котиби.

Клинтонга сепсис ташхиси қўйилган (қонда заҳарланиш), унга антибиотиклар курси буюрилган.

Эслатиб ўтамиз, Билл Клинтон 1993 йилдан 2001 йилгача Демократик партиядан АҚШ президенти сифатида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг