Бир кечада 79 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 6000дан ошиб кетди

2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter