Саноқли соатлар ичида рекорд даражада кўп касаллик аниқланди

2020 йил 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 (+231) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 5498 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter