Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида бир нечта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент вилоятида бир нечта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида эрта тонгдан йўлларга сув сепилиб, ювилгани  ва музлаб қолиши оқибатида бир нечта «авария»лар содир бўлгани ҳақида видео лавҳа тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу видео лавҳада бугун, 18 март куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида «Матиз», «Кобальт», «Дамас», «Ваз-2106» ва «Нексия» русумли бир неча автомобиллар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган. Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг