Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир соатдан сўнг «WTC-3» осмонўпар биноси расман очилади

Бир соатдан сўнг «WTC-3» осмонўпар биноси расман очилади

Фото: «Twitter»

Яна бир соатдан сўнг (Нью-Йорк вақти билан соат 11:00 да) Жаҳон савдо маркази таркибига кирувчи «WTC-3» осмонўпар биноси расман очилади. Бу ҳақда «Usa.one» хабар берган.

Бинонинг очилиш санаси ва вақтида рамзийлик бор: 11-сана, соат 11:00 — Жаҳон савдо маркази бинолари 11 сентябрда террорчилик хуружи оқибатида йўқ қилинган «эгизак миноралар»нинг ўрнида қад ростламоқда.

«WTC-3» («3 World Trade Center») 80 қаватли бўлиб, 17, 60, 76-қаватларида очиқ айвонлар жойлашган. Бу Жаҳон савдо маркази комплексига кирувчи беш осмонўпар бинонинг тўртинчисидир.

«WTC-3»ни қуриш 2010 йили меъмор Pичapд Poжepc раҳбарлигида бошланган. Баландлиги 329 метрни ташкил этувчи «WTC-3» комплекснинг иккинчи баланд биносига айланади; комплекснинг бош биноси — «Озодлик минораси»нинг баландлиги 540 метр бўлиб, 104 қаватдан иборат.

Айни пайтгача бино умумий майдонининг 38 фоизини ижарачилар банд этиб бўлишди. Савдо майдонлари учун беш қават ажратилади. Ҳозирча энг катта ижарачи — «GroupM» компанияси тўққиз қаватдаги 700 минг квадрат фут майдонни банд этган. Ижарачилар орасида «McKinseу» ва «IEX» каби таниқли номлар ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг