Биржа савдоларида чалғитувчи вазиятларни яратиш тақиқланди

Адлия вазирлигида «Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш» қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилайди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қоидаларга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисига ёлғон (чалғитувчи) вазиятлар яратиш, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
- мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимни амалга ошириш;
- ёлғон ёки бошқа бозор иштирокчиларини чалғитадиган ҳар қандай маълумотларни бериш ва тарқатиш;
- учинчи шахсларни қимматли қоғозларни манипуляторлар учун қулай нархда сотиб олишга (сотишга) ундаш мақсадида нархларини сунъий равишда оширишга/пасайтиришга, сохта ёки чалғитувчи фаол савдо таассуротини уйғотишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 3 кун ичида хабардор қилиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter