Биржада цемент ва буғдой нархларида пасайиш кузатилди
11–17 май кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 44 575 та битим тузилди. Бу кўрсаткич аввалги ҳафтага нисбатан 6,3 фоизга камайган.
Биржа маълумотига кўра, тузилган битимларнинг 44,4 фоизи биржа савдоларига, 55,6 фоизи эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган. Шу даврда давлат харидлари тизимида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачилар қарийб 137,1 миллиард сўм маблағни тежаган.
Ҳисобот даврида биржа савдоларига 440 905 тонна цемент қўйилган бўлиб, шундан 145 997 тоннаси сотилган. Биржада цементнинг бир тоннаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нарх 649,7 минг сўмдан 644 минг сўмгача пасайган.
Ўтган ҳафтада биржа орқали 31 881 тонна буғдой сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажми 7 970 тоннани ташкил қилган. Буғдойнинг бир тоннаси учун ўртача кунлик нарх 2 миллион 972,2 минг сўмдан 2 миллион 932,4 минг сўмгача пасайган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter