Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада пахта ёғи нархи қарийб 42 фоизга пасайди

Биржада пахта ёғи нархи қарийб 42 фоизга пасайди

Ўтган ҳафта, 22–28 июн кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 51 392 та битим тузилди.

Биржа савдолари орқали 1 892 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажми 378 тоннани ташкил қилди. Савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.

Ўтган ҳафта давомида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархи бир тонна учун 17 млн 904,5 минг сўмдан 10 млн 351,2 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, биржа савдоларига 37 641 тонна пахта толаси қўйилди. Шундан 14 635 тоннаси, яъни 38,9 фоизи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажми 2 927 тоннани ташкил қилди.

Барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нарх бир тонна учун 21 млн 872,6 минг сўмдан 20 млн 597,1 минг сўмгача пасайди. Савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг