Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада шакар нархлари арзонлашди

Биржада шакар нархлари арзонлашди

Фото: Xabar.uz

18 март куни ўтказилган биржа савдоларида шакарнинг ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 921,9 минг сўмдан 10 101,3 минг сўмгача, яъни 15,3 фоизга пасайди.

Ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 200 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир ҳаридор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган эди.

Шунингдек, қўмита Россия ва Украина сабаб шакар нархини ошираётганларга мурожаат қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг