Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бишкекда уч ҳафтада олтита раҳбар алмашди

Бишкекда уч ҳафтада олтита раҳбар алмашди

Бишкекда мэри вазифасини бажарувчи шахс уч ҳафта ичида олтинчи марта алмаштирилди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Балбак Тулобаевни Бишкек мэри вазифасига  тайинлаган.

Тулобаев бунгача ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили лавозимида ҳам ишлаган. Шунингдек, у Қирғизистон пойтахти мэрияси аппаратини бошқарган.

Икки йил давомида Бишкек мэри бўлиб ишлаган Азиз Суракматов 6 октябрдаги тартибсизликлар фонида истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзганди. Шундан сўнг, юзага келган хаос туфайли олти киши пойтахт  раҳбарлигига келиб кетган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг