Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Биз хайрлашмаймиз» — Зиданнинг хайрлашув нутқи

«Биз хайрлашмаймиз» — Зиданнинг хайрлашув нутқи

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан клубни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Хорижий нашрларда унинг матбуот анжуманида айтган сўзлари эълон қилинди.

«Президент айтганидек, биз хайрлашмаяпмиз. Мен бутун умрим давомида шу клуб билан ёнма-ён бўламан.

Бу қарор жуда кўпчилик учун ҳеч қандай маънога эга эмасдир. Аммо бу мен учун жуда муҳим маънога эга. Ўзгаришлар бўладиган вақт етди. Ўйлайманки, бу барча учун тўғри қарор бўлди.

«Реал»нинг барча мухлисларига мени қўллаб-қувватлагани ва яхши кўргани учун раҳмат айтмоқчиман. Мавсум давомида бизда яхши бўлмаган даврлар бўлди, баъзида ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, аммо мухлисларнинг босими бизни янада кучли қилди.

Ўйлашимча, футболчилар учун ҳам ўзгариш вақти келди. Уларга миннатдорчилик билдиришим керак — ахир улар майдонда ҳақиқий жанг ўтказдилар.

Бу клубдан кўп нарса кутишади. Биз ҳамиша янада кўпроғига ҳаракат қиламиз, аммо футболчиларимдан бундан кўпроғини талаб қила олмас эдим. Энди улар кийиниш хонасида янги овоз эшитадиган вақт келди.

Клубда қолиш шунчаки осон иш эмас. Агар мен қолсам жамоанинг ғалаба қозониши қийинлашиб бораверар эди.

Жамоа менинг қарорим ҳақида биларди. Мен уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашганим йўқ, аммо уларнинг барчаси бу ҳақда хабар олган эди.

Мен сардор Серхио Рамос билан суҳбатлашдим. Биз у билан узоқ вақтларни бошдан кечирдик, у менинг қароримни ҳурмат қилади. У ҳақиқий етакчи, сардор, у билан уч йил бирга ишлаганимдан мамнунман.

Ҳозир қайсидир клубни бошқармоқчи эмасман ва ҳеч қандай вариант ахтармаяпман», – деди Зидан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг