Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси бўйича анжуман ташкил этилди (видео)

Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси бўйича анжуман ташкил этилди (видео)

Фото: Xabar.uz

4 июль куни «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси: ташаббуслар ва кутилмалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилма масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Матбуот анжуманида мазкур стратегиянинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ташаббуслар ва истиқболдаги кутилмалар ҳақида ахборот берилди.

Банкнинг янги стратегиясида келгуси 3 йилдаги истиқболли вазифалар ва асосий мақсадлар белгилаб олинди. Хусусан, 2026 йилгача банк активлари 43,5 фоизга оширилиб, бугунги 27 трлн. сўмдан 62 трлн. сўмга, капитал бўйича 3,2 трлн. сўмдан 7,1 трлн. сўмга етказилиши кўзда тутилмоқда.

Мижозларга энг қулай ҳамда фойдали шартларда маҳсулотларнинг тақдим этилиши натижасида, банкнинг кредит портфели 25 трлн. сўмга ёки 1,2 баробарга оширилиб, 46,8 трлн. сўмга ва депозитлар ҳажми 12,2 трлн. сўмга ёки 1,3 баробарга оширилиб, 21,6 трлн. сўмга етказилади.

Кичик бизнес вакиллари бўлган мижозлар сонини 115 мингтагача ошириб, бозорнинг 17,7 фоизини ҳамда чакана бизнес мижозлари сонини 2,5 млн. тагача ошириб, бозорнинг 16,7 фоизини эгаллаш белгилаб олинган.

Мижозларнинг 75 фоизини онлайнга ўтказиб, уларни фаол мобиль илова ва интернет-банкинг фойдаланувчиларига айлантириш режалаштирилган.

Анжуманда банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун 250 дан ортиқ ташаббуслар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Бунда, 27 та ташаббус ахборот технологияларини ривожлантиришга, 48 таси Инсон капиталини ривожлантиришга ҳамда 83 таси Бизнесни ривожлантиришга қаратилган.

Шундан 39 та ташаббус кичик бизнес йўналишида, 44 таси эса чакана бизнес йўналишида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг